📣 $6 трлн активларга эга гигант стейблкоинлар бозорига кирмоқда

Fidelity Investments — дунёдаги энг йирик актив бошқарувчилардан бири ($6+ трлн), 2014 йилдан бери криптовалюта билан ишлайди.

• Ethereum блокчейнида Fidelity Digital Dollar (FIDD) стейблкоини ишга туширилди. Ҳар бир FIDD = $1

• Fidelity мижозлари компания платформасида FIDDни долларга сотиб олиш ва сотишлари мумкин

• Fidelity бутун жараённи ўз назоратида ушлайди: монеталарни чиқариш, уларни сақлаш ва доллар захираларини бошқариш

• Компания ўз обрўсига таянади: қатъий назорат, ошкоралик ва молия соҳасида 70+ йиллик тажриба

Анъанавий молиявий гигант USDT ва USDC рақобатчисини ишга туширади. Кўплаб институционал инвесторлар мавжуд стейблкоин эмитентларидан кўра Fidelityга кўпроқ ишонади. Натижасини кўрамиз)

🔥 Криптовалютада даромад қилиш бўйича бепул курс